Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:45

Рус мусиқачиси Киевдаги фестивалга қўйилмади


Россиялик мусиқачи Дельфин (Андрей Лысиков) Қримга Украина ҳукумати рухсатисиз боргани сабаб Киевга киритилмади.

Дельфин Киев аэропортида қўлга олинди, унинг гуруҳидаги бошқа мусиқачиларга эса Украинага киришга рухсат берилмади.

Atlas Weekend фестивалида Дельфин гуруҳидагилар унинг иштирокисиз қатнашди ва Дельфин куйлаши керак бўлган сўзлар, экранга ёзиб чиқарилди. Шу йўл орқали мусиқачилар содир бўлган воқеага ўз норозилигини билдиришди.

Жорий йил баҳорида расмий Киев "Евровидение-2017" танлови иштирокчиси россиялик хонанда Юлия Самойловани ҳам Украинага киришига рухсат бермаганди. У ҳам Қримга рухсатсиз борганликда айбланган.

Айни айблов билан россиялик жами 40 нафар санъаткорнинг Украинага кириши тақиқланган.

XS
SM
MD
LG