Линклар

Араб-курд альянси Раққа жанубига ҳужум бошлади


Араб-курд альянси (Сурия демкоратик кучлари) аскарлари.

Сурияда АҚШ раҳбарлик қилаётган араб-курд ҳарбий альянси Раққа жанубига ҳужум бошлади.

Раққа “Ислом давлати” гуруҳининг Суриядаги пойтахти ва энг сўнгги таянч нуқтаси ҳисобланади.

2 июль куни Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси араб-курд ҳарбий альянси шаҳарга ҳужум бошлаш учун Еврот дарёсини кечиб ўтганини маълум қилди.

“Бугун Раққага жанубдан қилинган ҳужум натижасида Ал Ҳал бозори эгаллаб олинди”, деди Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси раҳбари Рами Абдул Раҳмон.

Араб-курд альянси бир неча ойдан бери “Ислом давлати” гуруҳининг Раққадаги жанггариларини қуршовга олишга ҳаракат қилиб келаётган эди.

Ўтган ойда альянс Раққани шарқий ва ғарбий қисмига ҳужум қилган. Араб-курд альянси 2 июнь куни ғарбий ва шарқий фронтни мустаҳкамлаш учун қўшимча 1000 нафар аскар жўнатилганини билдирди.

XS
SM
MD
LG