Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 11:18

Дамашқдаги портлашда 20 одам ҳалок бўлгани маълум қилинди


Дамашқдаги портлаш содир бўлган жой.

Сурия пойтахти Дамашқда 2 июль куни бомба ўрнатилган автомашина портлаши оқибатида 20 одам ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Сурия ҳукумат телеканалининг билдиришича, махсус хизматлар бомба ўрнатилган учта машинадан иккитасини аниқлаб, портлашнинг олдини олишга муваффақ бўлган.

Бироқ учинчи автомашина Дамашқнинг Таҳрир майдонига етиб борган. Хавфсизлик кучлари бу автомашинани қуршовга олганидан сўнг, ҳайдовчи ўзини ва машинани портлатиб юборган.

Сурия ҳукумати 20 киши ҳалок бўлгани ва 33 киши яралангани тўғрисидаги хабарларга ҳозирча муносабат билдирмади. Дамашқдаги портлаш учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ зимасига олгани йўқ.

Дамашқнинг эски шаҳар қисмида шу йилнинг мартида содир этилган портлашда 74 киши ҳалок бўлган эди.

2011 йилдан бери Сурияда давом этаётган урушда 320 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлди.

XS
SM
MD
LG