Линклар

Татаристонда 2 июлда автотўқнашувда ҳалок бўлганлар хотирасига мотам тутилди


Автотўқнашув содир бўлган жой.

Татаристонда 2 июлга ўтар кечаси Заинск — Альметьевск трассасида юз берган автотўқнашув оқибатида 14 одам, жумаладан, 2 нафар бола ҳалок бўлди.

Расмий хабарда 15 киши жароҳатлангани, улардан беш нафарининг аҳволи ўта оғир экани айтилди. 2 июль Татаристонда мотам куни деб эълон қилинди.

Маълумотга кўра, трассада Neoplan автобуси КамАз билан тўқнашган. Тўқнашувдан сўнг ҳар икки автомашина ёниб кетган.

Дастлабки текширувга қараганда, тўқнашув автобус ҳайдовчиси айби билан содир бўлган.

Автобус ҳайдовчиси олдида кетаётган КамАз автомашинасини ўзиб ўтмоқчи бўлиб, тезликни оширган. Аммо КамАзни бошқа бир юк машинаси тортиб кетаётганини сезмай қолган ва тўқнашув юз берган.

XS
SM
MD
LG