Линклар

Мирзиёев Германия президентига таъзия билдирди


Бавариядаги автотўқнашув, 3 июль, 2017 йил.

Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга Бавариядаги автоҳалокат ортидан таъзия изҳор қилди.

«Бавария федерал ерида йўловчи автобуси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй бергани натижасида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим»,- дейилади президент расмий сайтида эълон қилинган таъзияда.

3 июль куни эрталаб А9 шоссесида Саксониядан сайёҳларни олиб келаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб, ёниб кетган.

Автобусда 46 йўловчи ва 2 та ҳайдовчи бўлган. Тўқнашув натижасида 18 нафар одам ўлган, 30га яқин киши жароҳатланган.

XS
SM
MD
LG