Линклар

Президент 2017 йил охиригача Жанубий Кореяга боради


Президент Шавкат Мирзиёев.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин президент Шавкат Мирзиёевни мамлакатга жорий йил охиригача ўзига қулай бўлган вақтда ташриф билан келишни таклиф қилди.

Бу таклифномани Сеул мэри Пак Вон Сун 3 июль куни Тошкентда президент Мирзиёев билан ўтган учрашув пайтида топширди.

Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзиёев таклифни мамнуният билан қабул қилди ва Жанубий Корея Ўзбекистоннинг стратегик ҳамкорларидан бири эканини таъкидлади.

Учрашувда биродар шаҳарлар Тошкент ва Сеул ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинган.

Жанубий Корея Ўзбекистоннинг яқин иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Расмий маълумотларга қараганда, Жанубий Корея Ўзбекистон иқтисодиётига 7 миллиард доллар сармоя киритган.

XS
SM
MD
LG