Линклар

Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари Форишда қўшма машғулот ўтказади


Ўзбек аскарлари.

Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари шу йилнинг октябрь ойида Фориш полигонида ҳарбий ўқув машғулотлари ўтказади.

Бу ҳақда Новости агентлиги 3 июль куни Россия Қуролли кучлари Марказий ҳарбий округи қўмондони ёрдамчиси, полковник Ярослав Рошчупкинга асосланган ҳолда хабар берди.

Мазкур тадбир 2005 йилдан бери ўткизилаётган биринчи қўшма машғулот бўлади.

Фориш полигони Тошкент шаҳридан 250 километр масофадаги Нурота тоғ тизмаларининг шимолий ёнбағирларида жойлашган.

Рошчупкиннинг билдириишча, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилиши бўйича келишув икки мамлакат мудофаа вазирликлари делегацияларининг Тошкентда ўтказган учрашуви доирасида имзоланган

XS
SM
MD
LG