Линклар

Франция жанубидаги масжидлардан бирида юз берган отишма пайтида 8 киши яраланди.

Расмийларнинг билдиришича, воқеа душанбага ўтар кечаси содир этилган. Кечки соат ўн яримларда диндорлар масжиддан чиқаётганида номаълум икки шахс уларга қарата ўқ отган.

-Қора рангдаги Рено машинаси келиб тўхтади. Ичида 4 киши бор экан. Ортда ўтирган икки киши қуроллари билан ерга тушиб, ўқ ота бошлади. 30 чоғли ёш йигитлар тўпланиб турганди, ҳаммаси қочишга улгурди. Масжидга яшириндик. Ўша пайтда номоз тугаб, одамлар тарқалаётган пайт эди, -деди воқеа гувоҳларидан бири.

Полиция бу воқеани террор сифатида баҳоламоқда. Ҳужумчиларни қидириш ишлари давом этаётганини полиция маълум қилди.

XS
SM
MD
LG