Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:41

Мўйноқнинг 25 минг аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди


Иллюстратив сурат.

Қорақолпоғистоннинг Мўйноқ тумани аҳолиси тоза сув билан таъминланди.

ЎзАнинг 3 июль куни хабар беришича, водопровод тизимининг ишга туширилиши ортидан Мўйноқ туманига кунига 7 минг кубометр тоза сув берилмоқда. Бу эса 25 минг одам ичимлик суви билан таъминланганини англатади.

Президент Мирзиёев 2017 йил январида Қорақалпоғистонга қилган сафарида тез орада Кунгард - Мўйноқ водопровод тизими ишга туширилишини ваъда қилган эди.

Мазкур тизимнинг узунлиги 101 километр бўлиб, уни барпо этишга 26,6 миллиард сўм маблағ сарфланган.

Мўйноқ тумани узоқ йиллардан бери сувни Амударёдан ва артезиан қудуқларидан олиб ичар эди.

XS
SM
MD
LG