Линклар

15 декабр 2017, Тошкент вақти: 05:38

Кремль Россия президенти Владимир Путиннинг Ҳамбургда ўтадиган “Катта йигирмалик” саммити доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишини тасдиқлади.

Расмий хабарга кўра¸ Трамп ва Путиннинг президент сифатидаги биринчи юзма-юз учрашуви 7 июлга белгиланган.

Аввалроқ мазкур учрашувнинг режаланаëтганини билдирган Оқ уй унинг аниқ кунини эълон қилмаган эди.

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Трамп-Путин учрашуви кун тартибига ҳеч қандай махсус муҳокамалар киритилмагани ва президентлар ўзлари истаган мавзуларда гаплашишларини билдирган эди.

Россия Ташқи ишлар вазири биринчи учрашувдаиккала президентнинг Суриядаги вазиятни муҳокама қилиши муҳимлигини таъкидлади.

Айни пайтда Россияни 2016 йилги АҚШ президент сайловларига бевосита дахл қилганликда айблаëтган АҚШ Конгресси ва Федерал тергов бюроси¸ Трамп сайловолди кампанияси вакиллари билан Москва расмийлари ўртасида яширин алоқа бўлган-бўлмаганини аниқлаш бўйича махсус текширувлар олиб бормоқда.

XS
SM
MD
LG