Линклар

Санкт-Петербургдан она шаҳри Урганчга ўтган ҳафта таътилга борган блоггер Shuhdil Хоразм вилоятидан ҳар куни жонли видеоблог тайёрлаб, қисқа вақт ичида ўн минглаб Интернет фойдаланувчиси назарига тушди. Блоггернинг Урганчдаги машина бозорию сартарошхоналаридан тайёрлаган видеоблогларини ҳар куни 50 мингдан зиёд одам томоша қилмоқда.

- Бунақа қизиқиш бўлишини кутмагандим, - дейди блоггер Озодлик билан суҳбатда.

Shuhdil (асл исми Шуҳрат) Хоразмда қаерга бормасин¸ видеокамераси ёниқлигини айтади.

Блоггер юзерлар илтимосига кўра Урганч марказидан оқиб ўтувчи Шовот канали тубига сувдан ҳимояланган видеокамераси билан шўнғиди.

Бундай саргузаштнамо видеоматериалларни тайëрлаш¸ Шуҳратнинг эътирофича¸ Ўзбекистонда осон иш эмас:

- Бу ерда одамлар видеокамерадан қўрқар экан, кўпчилик ўзини объективдан четга олади. Чунки яшiринча видеога олиб, одамларни ҳар хир қилиқларини қўйиб юборишлар бўлар экан-да. Шундан одамлар қўрқиб қолган. Лекин мен одамларга тушунтириб, ният яхши эканлигини айтиб, уларниng руxсати билан видеоларни олaяпман, тушунадиганлар ҳам бўлaяпти, - дейди Шуҳрат.

Ўзбекистонда ёшларнинг ижтимоий тармоқлардаги фаоллиги ортиши баробарида турли мавзудаги интернет блоглар ҳам кўпаймоқда:

- Менинг видеоблогларимга чет элда яшайдиган ҳамюртларимиз қизиқиш билдиришаяпти. Youtube аналитикдан текширсам мени кўраётганларнинг 92 фоизи Россиядан, қолгани Европа, Америка. Ўзим Санкт-Петербургда ишлайман. Ўзим ҳам хорижда экан¸ ватаним Ўзбекистондан олинган энг сўнгги видеоларни интернетда томоша қилишни яхши кўрар эдим. Шундан келиб чиқиб, ҳозир қаерга борсам видеога олиб, видеоблог тарзида интернетга жойлаяпман. Бу ерда юриб¸ қизиқарли ҳодисаларни кўрсатмоқчиман, - дейди Шуҳрат.

Урганчлик блоггер Shuhdil билан тўлиқ суҳбатни бу ерда тингланг.

Ўзбекистон блогосферасида сўнгги йилларда видеоблогерлик билан шуғулланувчилар кўпайди.

Ўзбек тилидаги видеоблогглар ичида ўзбек миллий таомлари, мода, шунингдек футболга таалуқли блоггерлар машҳур, дейди ўзбекистонлик янги медиа соҳаси мутахассиси Равшан Ҳакимов.

-Youtube порталига кирсангиз¸ ўзбек тилида мунтазам видеоблоглар берадиган ўнлаб блоггерлар бор. Булар¸ асосан¸ ўзбек тамолари ҳақида ёки футбол. Сўнгги пайтларда футбол бўйича видеоблоггерлар кўпайди, - дейди Ҳакимов.

Лекин, Ҳакимовга кўра, эркин фикрли видеоблоггерлар Ўзбекистон ичида йўқ:

- Дейлик, битта-яримтаси Ўзбекистонда блог очиб¸ бу блогда Ўзбекистон ҳақида ëки Ўзбекистондаги органлар ҳақида бирон танқидий мақола чиқса ва бу блог кўпдан бери бор бўлса-да¸ бир-икки куннинг ичида дарров ëпилади. Агар у энди чиққан блог бўлса¸ бир-икки ҳафтада ëпилади. Энди менимча бунинг цензураси билан шуғулланадиган одамлар бўлса керак, - дейди ўзбекистонлик мутахассис.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG