Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 10:10

Ўзбекистон КХШТга аъзоликни қайта тикламоқчи эмас


Россия ва Қирғизистон қўшма ҳарбий ўқув машғулотлари.

Ўзбекистон Россия раҳбарлигидаги Коллетив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)га қўшилишни режалаштираётгани йўқ. Бу ҳақда 5 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентдаги Халқаро пресс-клубда халқ билан ўткизган жонли мулоқоти пайтида маълум қилди.

“Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзоликни қайта тиклаш масаласи кун тартибида йўқ. Келажакда ҳам бу масалани муҳокама қилиш ва кўриб чиқиш режалаштирилмаган”, деди вазир.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти собиқ совет давлатлари аъзо бўлган жамоавий мудофаа тизимидир. Мазкур ташкилотга Беларусь, Арманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россия аъзо бўлган.

Ўзбекистон 1999 йилдан 2006 йилгача Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги иштирокини вақтинча тўхтатган, 2012 йилда эса уни бутунлай тарк этган эди.

Айрим рус экспертлар матбуотда Тошкентнинг Москва билан муносабатлари ”дўстона тарзда илиқлашиб бораётгани ортидан Ўзбекистон КХШТга аъзолигини яна қайта тиклаши мумкин”, деган фикрларни билдирган эдилар.

Мазкур фикрлар билдирилишига Новости агентлиги тарқатган хабар сабаб бўлган. Ўша хабарда шу йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ва Россия Қуролли кучлари Тошкентдан 250 километр узоқликдаги Фориш полигонида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказиши айтилган эди.

XS
SM
MD
LG