Линклар

11 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:28

Ҳамбургда G20 саммити арафасида ўтказилган митинг тартибсизликларга айланиб кетди


Полициячилар Гамбургдаги митинг иштирокчиларини сув пуркагичлар билан тарқатмоқда.2017 йил, 6 июль.

Германиянинг Ҳамбург шаҳрида 6 июль куни бошланган аксилкапиталистик норозилик митинги пайтида ўнлаб намойишчи ва полициячи жароҳатланди.

Намойишчилар "Катта йигирматалик" (G20) саммити ўтказилувчи бино яқинида тартибсизликларни уюштиргани ортидан полиция уларга қарата сув пуркагичлар ва кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга мажбур бўлди.

Расмий хабарда 75 полициячи жароҳатлангани айтилмоқда. Намойшчилар орасида ҳам ўнлаб одам тан жароҳати олган.

6 июль куни норозилик намойишига 13 минг одам қатнашгани айтилмоқда. Саммит кунлари уларнинг сони юз минг кишига етиши кутилмоқда.

Германия Ички ишлар вазирлиги аввалроқ саммит пайтида тартибсизликларга айланиб кетиши мумкин бўлган митинглар режаланаётгани ҳақида маълумотлар олинганини, шаҳарни 20 минг полициячи қўриқлаши ҳақида маълум қилган эди.

Гамбургда 7-8 июль кунлари ўтадиган "Катта йигирматалик" саммитидажаҳоннинг энг катта давлатлари лидерлари террорчиликка қарши кураш, иқлим ўзгариши ва эркин савдо каби масалаларни муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG