Линклар

Тошкентда 21 июлдан бошлаб иссиқ ва совуқ сув ҳамда иссиқлик тизими нархлари оширилади.

Расмий хабарга қараганда, пойтахтда бир кубометр иссиқ сув учун ҳисоблагич бор ҳолатда 3915,90 сўм тўланади. Эски тарифга мувофиқ мазкур нарх 3736,92 сўмни ташкил этарди.

Ҳисоблагичи йўқ пойтахтликлар эса 1 кубометр иссиқ сув учун ҳозирги 14 593,56 сўм ўрнига 15 292, 52 сўм тўлайди.

Марказий иситиш тизими учун бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1323,86 сўмни ташкил этмоқда.

«Сувсоз» корхонаси Тошкентда 21 июлдан совуқ сув учун тарифлар оширилиши тўғрисида маълум қилди. Янги нархлар 4 июль куни пойтахт ҳокимияти томонидан тасдиқланди.

Ўзбекистонда 15 июлдан электр энергияси ва газ тарифлари ҳам 7 фоизга оширилган эди.

XS
SM
MD
LG