Линклар

Японияда табиий офат юз бергани муносабати билан президент Шавкат Мирзиёев бу мамлакат Бош вазири Синдзо Абэ номига ҳамдардлик мактуби жўнатди.

Ташқи ишлар вазирлиги сайтида жойлаштирилган мактубда: “Чуқур таъзиямни қабул қилишингизни ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлигимни етказишингизни сўрайман, жабр кўрганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайман”, - дейилади.

Япония жануби-ғарбидаги Фукуока ва Оита префектураларида 7 июлда кучли ёмғирлар оқибатида юз берган табиий офат қурбонлари сони 18 нафарни ташкил этмоқда.

Япон матбуотининг билдиришича, яна, 20 киши бедарак йўқолган ,деб тахмин қилинмоқда.

XS
SM
MD
LG