Линклар

17 декабр 2017, Тошкент вақти: 18:41

Ироқда "Ислом давлати" устидан ғалабага эришилгани расман эълон қилинди


Ироқ Бош вазири Абодий (чапда) ҳарбийларни ғалаба билан табрикламоқда.

Ироқ Бош вазири Ҳайдар ал Абодий мамлакатда “Ислом давлати” гуруҳининг 3 йиллик ҳукумронлиги тугатилгани муносабати билан Мосулга келди ва тантанали тадбирда ғалаба билан Қуролли кучларни табриклади.

Мосулда 2014 йил 29 июнида “Ислом давлати” гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал Бағдодий халифалик ташкил этилганини эълон қилган.

Мосул шаҳрини “Ислом давлати”дан озод қилиш бўйича Ироқ ва АҚШ етакчилигидаги коалиция кучларининг ҳарбий амалиёти 8 ой аввал бошланган эди.

БМТ маълумотига қараганда, Мосулни озод қилиш учун жангларда минглаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган, бир миллион одам эса ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

XS
SM
MD
LG