Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 21:51

"Рус марши" ташкилотчиси Россияни тарк этди


Россияда миллатчиларнинг "Рус марши"ни уюштирган Юрий Горский.

Россияда миллатчиларнинг "Рус марши"ни уюштирган Юрий Горский Россияни тарк этди.

Горский экстремистликда айбланиб 7 июлдан бери уй қамоғида сақланаётган эди.

У ўзининг Фейсбук саҳифасида, уй қамоғида сақланаётганига қарамай 9 июлда Литвага чиқиб кетишга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Горский тергов остидан ва уй қамоҳғидан қандай қутилиб чиққанини очиқламади.

Горскийга нисбатан жиногят иши 1 май куни миллатчилар Дмитрий Демушкинни қўллаб-қувватлаб митинг ўткизгани ортидан очилган эди.

Россиядаги миллатчилар ҳаракати асосчиси Дмитрий Демушкин миллатлараро адоват қўзғатишда айбланиб, 2,5 йилга қамоққа ҳукм қилинган.

XS
SM
MD
LG