Линклар

Тошкентда халқ тўплаб берган пулга олимларга ёдгорлик ўрнатилди


Массон ва Пугаченкова қабрлари тепасига ўрнатилган ёдгорлик тоши.Сурат "Олтин мерос" жамғармасининг Фейсбукдаги саҳифасидан олинди.

Ўзбекистонликлар ихтиёрий равишда тўплаган маблағ ҳисобига Тошкентдаги Дўмбробод қабристонида мамлакатнинг етук олимлари Михаил Массон ва Галина Пугаченкова қабрлари тепасига ёдгорлик ўрнатилди.

“Олтин мерос” халқаро жамғармасининг Фейсбукдаги расмий саҳифасида билдирилишича, ёдгорликларни ўрнатиш маросими 10 июль куни бўлиб ўтган.

Бу икки олимнинг қабрида ёдгорлик барпо этиш учун ўзбекистонликлар 30 миллион сўм миқдорида маблағ тўплаб берганлар.

“Бу икки буюк шахс нафақат Ўзбекистон, балки бутун Ўрта Осиёнинг археология илми ва архитектурасига улкан ҳисса қўшган”, дейилади “Олтин мерос” жамғармаси баёнотида.

Жамғарма мазкур лойиҳани амалга ошириш учун шу йилнинг апрель ойида пул йиғиш ишлари бошлангани тўғрисида маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG