Линклар

Женевада Сурия бўйича музокараларнинг 7-давраси бошланди


Женевадаги музокарада Сурия мухолифати ва ҳукумат делегацияси иштирок этмоқда.

Женевада 10 июль куни БМТ воситачилигида Сурия ҳукумати ва муҳолифати ўртасидаги музокараларнинг навбатдаги босқичи бошланди.

Музокараларнинг 7-давраси АҚШ, Россия ва Иордания ўртамчилигида эришилган Сурияда ўқ отишни тўхтатиш келишуви амал қила бошлаганидан бир кун ўтиб ўтказилмоқда.

БМТнинг Сурия бўйича махсус вакили Стефан де Мистура бу ҳақда гапирар экан:

- АҚШ, Россия ва Иордания ўртамчилигида эришилган ўқ отишни тўхтатиш келишувини потенциал хавфли нуқтада кескинликни сусайтиришга қаратилган сезиларли ютуқ ва олға ташланган қадам деб ҳисоблаймиз, -деб айтди.

Бироқ мухолфиат вакили Яхё ал Аридиа “Франс пресс” агентлигига мазкур сўзлашувлардан самарали натижалар бўлишини кутмаётганини билдирди. Музокараларнинг 6-давраси ҳам муваффақиятсиз якунланган эди.

Мухолифат президент Башар Ассад ҳокимиятдан кетиши керак, деган қатъий талабида собит бўлиб қолмоқда.

Сурия ҳукумати делегацияси эса музокараларда Ассаднинг роли муҳокама қилинмаслиги шарт, деган нуқтаи назарни билдириб келмоқда.

XS
SM
MD
LG