Линклар

Дин ишлари қўмитаси ва муфтият делегациясини Илҳом Алиев қабул қили


Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.

Ўзбекистон ҳукумати ва муфтияти делегацияси Озарбайжонга сафар қилмоқда.

Озарбайжон президенти расмий сайтининг 11 июль куни хабар беришича, президен Илҳом Алиев Бокуга келган Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Ортиқбек Юсупов ва муфтий Усмонхон Алимовни қабул қилди.

Учрашув пайтида Илҳом Алиев Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида диний таълим юзасидан тажриба алмашиш масалаларининг муҳокама қилинаётгани муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаган.

“Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжонга ташрифи давомида икки мамлакат диний идоралари ўртасидаги мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириши режалаштирилган”, дейилади расмий хабарда.

Ўзбекистон делегацияси Озарбайжон сафарини 13 июль куни якунлайди.

XS
SM
MD
LG