Линклар

Ўзбекистонликларнинг 48,8 фоизи ҳукумат тузилмалари фаолиятидан мамнун


Ўзбекистонликлар.

Ўзбекистон аҳолисининг 48,8 фоизи ҳукумат тузилмалари фаолиятини ижобий баҳоламоқда. “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўткизган навбатдаги сўров натижасида мана шундай хулоса чиқарилди.

Gazeta.uz нашрининг 11 июль куни маълум қилишича, “Ижтимоий фикр” маркази 9 июндан 19 июнгача Ўзбекистоннинг турли вилоятларида 1100 одам ўртасида давлат органлари ва маҳаллий бошқарув тузилмалари фаолияти самарадорлигига бағишланган сўров ўтказди.

Сўров натижасида ҳукумат тузилмалари фаолиятини ижобий баҳолаганлар сони жорий йилнинг биринчи чорагига нисбатан 1,7 фоизга кўпайгани аниқланди. Бирични чоракда ўтказилган сўровда сўралганларнинг 47,1 фоизи ҳукумат тузилмалари фаолиятини ижобий баҳолаган эди.

“Ижтимоий фикр”нинг билдиришича, сўралганларнинг 85,8 фоизи тадбиркорлик фаолиятини олиб боришда ижобий ўзгаришлар юз берганини тан олган.

Сўралганларнинг фақат 41,5 фоизигина ўз яшаш жойларидаги газ таминотидан мамнун эканини билдирган.

70 фоиз респондент марказлаштирилган истиш тизимига, ҳар уч кишидан бири иссиқ сув ва газ тизимига уланмаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG