Линклар

“Қарши-Китоб” йўналишида тез юрар поезд қатнови йўлга қўйилади. Мазкур йўналишни электрофикациялаш бўйича инвестициявий лойиҳани амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор президент томонидан имзоланди.

Президент матбуот хизматининг 11 июль куни маълум қилишича, лойиҳанинг қиймати 58 миллион 870 минг долларни ташкил қилади.

Лойиҳа “Ўзбекистон темир йўллари”, “Ўзбекэнерго” ҳамда Реконструкция ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Президент ўз қарорида мазкур лойиҳани амалга ошириш жараёнида лойиҳанинг барча иштирокчиларини 2019 йилнинг 1 январигача божхона ва солиқ тўловларидан озод қилиш тўғрисида кўрсатма берди.

XS
SM
MD
LG