Линклар

АҚШ президенти Доналд Трамп ва рафиқаси Мелания Трамп 12 июл куни икки кунлик ташриф билан Францияга боради.

13 июл куни Трамп Парижда Бастилия куни муносабати билан ўтказиладиган байрам тантаналарида иштирок этади.

АҚШ президенти, шунингдек, франциялик ҳамкасби Эммануел Макрон билан Сурия бўхрони, терроризмга қарши кураш ва бошқа глобал масалаларда музокара ўтказади.

Жаноб Макрон америкалик ҳамкасби Трампни ўтган ой Бастилия кунини бирга нишонлаш учун Парижга таклиф этган эди.

Бу йилги байрам тантаналари АҚШнинг Биринчи жаҳон урушига қўшилганининг 100 йиллиги билан бир пайтга тўғри келмоқда.

Бу Доналд Трампнинг Францияга президент лавозимидаги илк ташрифи бўлади.

XS
SM
MD
LG