Линклар

Тошкентда икки нафар ёш бола квартирада қамалиб қолгани ортидан иссиқдан димиқиб вафот этди.

Бу ҳақда Sputnik ва UzNews нашрлари Тошкент шаҳар милицияси бошлиғининг ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга таянган ҳолда 13 июлда хабар тарқатди.

Тошхўжаевнинг айтишича, 10 июлда Тошкентнинг Чилонзор туманида 26 ёшли аёл квартирадаги барча деразаларни беркитиб уч нафар фарзандини уйда ёлғиз ташлаб кўчага чиқиб кетган. Болалар иссиқдан димиқиб, нафас ололмай қолган.

Воқеанинг бошқа тафсилотларини очиқламаган милиция расмийси, уч ва беш ёшли икки қизалоқ шифокорлар етиб келгунига қадар вафот этганини маълум қилди.

Мазкур воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

XS
SM
MD
LG