Линклар

Исроил ва Фаластин ичимлик суви тўғрисидаги шартномани имзолади


АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича расмий вакили Жейсон Гринблатт.

Исроил ва Фаластин ичимлик суви тўғрисидаги шартномани имзолади.

Бу ҳақда АҚШ президентининг Яқин Шарқ бўйича расмий вакили Жейсон Гринблатт 13 июль куни Қуддусда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Гринблатт сув шартномасининг имзоланиши Исроил ва Фаластин ўртасида 2014 йилда тўхтаб қолган тинчлик музокаралари қайта жонланишига омил яратадими, деган саволини жавобсиз қолдирди.

Гринблаттнинг билдиришича, ичимлик суви тўғрисидаги шартномага биноан Исроил Фаластинга йилига аввалги 20 миллион кубометр ўрнига 30 миллион кубометр сув етказиб бериш мажбуриятини олди.

Мазкур шартнома “сув лойиҳаси” доирасида имзоланди. Лойиҳага асосан Қизил денгиздан Ўлик денгизгача бўлган 200 километрлик масофада сув қуқури ётқизилади. Лойиҳа Жаҳон банки томонидан молиялаштирилмоқда.

Лойиҳадан асосий мақсад Иордания, Исроил, Фаластинни ичимлик суви билан таъминлашни кўпайтириш ҳамда Ўлик денгизнинг қуриб қолиши олдини олишдир.

XS
SM
MD
LG