Линклар

Франция президенти: Путин билан бевосита мулоқотни давом эттириш лозим


Франция президенти Эммануэль Макрон.

Франция президенти Эммануэль Макрон ўз мамлакати Россия билан шаклланган тарихий алоқаларни узмаганҳолда, президент Путин билан бевосита мулоқотни давом эттириш лозим, деб ҳисоблашини билдирди.

13 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп билан Парижда ўтган учрашувдан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида Макрон:

- Россия билан жуда кўп фикр келишмасликлар бор. Лекин бугунги шароитда, айниқса, Яқин Шарқ масаласида, ҳамкорликда ишлашимиз, ахборот ва турли нуқтаи назарлар билан алмашинишимиз, шундан сўнг қарорлар қабул қилишга ҳаракат қилишимиз зарур. Биз Россия билан кўп йиллик алоқаларга эгамиз ва биз Владимир Путин билан мулоқот қилиш ҳамда барча масалаларни бевосита муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишимз лозим, -деб билдирди.

АҚШ президенти Дональд Трамп Парижга учиб кетаётиб ўз самолёти бортида берган интервьюсида Москва Сурия ва Украинада тинчлик музокаралари ўтказилишига тўсқинлик қиладиган бўлса, Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар муддатини узайтириш ва янги санкциялар жорий этишдан тийилмаслигини маълум қилди.

Айни пайтда Трамп Путинни “албатта Оқ Уйга таклиф қиламан, лекин ҳозир эмас”, деб билдирди.

XS
SM
MD
LG