Линклар

Москва ўз дипломатларига Вашингтон виза бермаётганидан зорланди


Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова.

17 июлда бўлиб ўтадиган сўзлашувлар давомида дипломатик алоқаларни яхшилаш йўлида Вашингтон “сезиларли” таклифларни илгари суришига Москва умид қилади. Бу ҳақда баёнот берган Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Москва 2016 йилнинг декабрида россиялик 35 дипломат АҚШ ҳудудидан чиқариб юборилгани ва Россия элчихонасига қарашли икки дала ҳовли ёпиб қўйилганига жавобан чора кўриши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Россия АҚШ президенти сайловига аралашганига оид разведка маълумотларига таянган ҳолда президент Обама томонидан амалга оширилган чорага жавобан Москва ўз вақтида чора кўрмаган эди.

Захаровага кўра, Вашингтон АҚШдан чиқариб юборилган дипломатлар ўрнига бориши лозим бўлган дипломатларга виза бермаётир.

Жума куни АҚШ президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Себастьян Горка CNN каналига берган интервьюсида АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти, агар Москва Суриядаги ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилган тақдирда Россиянинг дипломатик мулкига нисбатан жорий этилган ҳибсни бекор қилиши мумкинлиги тўғрисида гапирди.

- Агар Кремль томонидан Суриядаги ўт очишни тўхтатиш каби масалаларда яхши ҳаракатлар қилинаётганини кўрсак, балки [АҚШ Давлат котиби} Рекс Тиллерсон икки пойтахт ўртасидаги муносабатлар яхшиланаётганини кўргиси келар, деди Себастьян Горка.

XS
SM
MD
LG