Линклар

Кинода Шариков образини яратган актёр Толоконников вафот этди


Венера Нигматуллина ва Владимир Толоконников кинода роль ижро этмоқда.

Москвада 15 июль куни 75 ёшида Қозоғистон ва Россия кино санъатининг таниқли вакили, Қозоғистонда хизмат кўрсатган артист Владимир Толоконников вафот этди.

Бу ҳақда "Интерфакс" агентлигига актёрнинг дўстлари ва оиласи маълум қилган. Уларга кўра, Толоконников Москвада дафн этилади.

Кинода 70га яқин фильмларда роль ижро этган Толоконников 1988 йилда Михаил Булгаковнинг “Ит юрак” романи асосида суратга олинган фильмда Полиграф Шариков образини яратганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди.

Толоконников 1943 йилнинг 25 июнида Олмаота шаҳрида туғилган.

Толоконников кино соҳасидаги меҳнати учун Россия ва Қозоғистоннинг давлат мукофотларига сазовор бўлган эди.

XS
SM
MD
LG