Линклар

Кашмирда Покистоннинг 4 ҳарбийси ҳинд аскарлари ўқидан ҳалок бўлди


Кашмирдаги ҳинд аскари.

Покистон Ҳиндистон билан баҳсли бўлиб турган Кашмир ҳудудида ҳинд аскарлари отган бомбадан автомашинада кетаётган покистонлик 4 ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.

Хабарларга қараганда, мазкур воқеа 16 июль куни бўлиб ўтган. Ҳарбийлар кетаётган автомобиль Кашимирнинг ҳиндлар назоратидаги қисмидан отилган снаряд текканидан сўнг Нилум дарёсига ғарқ бўлган.

Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги эса бундай воқеа бўлгани юзасидан маълумотларга эага эмаслигини билдирди.

Кашмир Ҳиндистон ва Покситон ўртасида 1947 йилда Британиянинг колониал бошқарувига барҳам берилганидан сўнг бўлиб олинган эди.

Ўшандан бери мазкур ҳудудни тўла назоратга олиш учун икки давлат ўртасида икки марта уруш бўлган.

XS
SM
MD
LG