Линклар

Британиянинг ЕИдан чиқиши бўйича формал музокаралар бошланмоқда


Британиянинг Брекзит бўйича вазири Дэвид Дэвис.

Бирлашган Қироллик ва Европа Иттифоқи Британиянинг иттифоқдан чиқиши бўйича формал музокараларни ўтказишга тайёрланмоқда.

Музокараларда Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишининг шартлари узил-кесил мувофиқлаштириб олиниши кутилмоқда.

17 июль куни Британиянинг Брекзит бўйича вазири Дэвид Дэвис ва Европа Иттифоқининг бу масала бўйича мутасаддиси Мишель Барнье ўртасида бошланадиган музокаралар 4 кун давом этиши айтилмоқда.

Томонлар 2019 йилнинг 30 мартига қадар Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишининг шартларини аниқ белгилаб олишлари лозим.

Музокарачилар ўтган ойда норасмий учрашув ўтказиб, бир-бирларига совғалар ҳадя қилган эдилар.

XS
SM
MD
LG