Линклар

Тошкент ХВЖ билан валюта сиёсатини ислоҳ қилиш масаласини муҳокама этди


Халқаро валюта жамғармаси логотипи.

Халқаро валюта жамғармаси ва Ўзбекистон ҳукумати вакиллари валюта сиёсатини ислоҳ қилиш бўйича музокаралрнинг биринчи даврасини якунлади.

Газета уз нашрининг билдиришича,Ўзбекистон Марказий банки, Молия вазирлиги, Қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси вакилларидан иборат делегация Халқаро валюта жамғармасининг Вашингтондаги қароргоҳида 4-9 июль кунлари музокаралар ўтказган.

Халқаро валюта жамғармасининг фармойшчи директори Кристин Лангард музокара якунлари юзасидан президент Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллади. Мактубда расмий Ўзбекистонда ислоҳотлар ўтказиш истагини жамғарма қўллаб-қувватлашини маълум қилган.

Мактубда қайд этилишича, яқин орда Халқаро валюта жамғармаси мутахасислари Тошкентга келадилар ҳамда “валюта тизимини либерализациялаш ва бошқа соҳалардаги ислоҳотларни” қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG