Линклар

Москва Вашингтонни дипломатик биноларни қайтариб беришга чақирди


Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси.

Россия АҚШ ҳукуматини ўтган йилнинг декабрида президент Барак Обама даврида олиб қўйилган иккита дипломатик иморатни қайтариб беришга чақирди.

17 июль куни президент Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков “Америкалик ҳамкасбларимиз сиёсий донолик ва сиёсий иродани намойиш этишига умид қиламиз”,деб айтди.

Шу куни Минскка расмий сафар билан борган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса:

-Бу куппа кундуз куни катта йўлдаги қароқчиларнинг тўнашидан бошқа нарса эмас. Бу воқеани шундай шарҳлаш мумкин. Икки томонлама ратификация қилинган ҳукуматлараро ҳужжатлар билан ҳимояланган мулкни қандай қилиб тортиб олиш мумкин?-деб айтди.

Мазкур билдирувлар Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков ва Давлат котиби ўрнибосари Томас Шенноннинг Вашингтонда ўтадиган учрашуви олдидан янгради.

Жорий йил январь ойида президентлик ваколати якунлаган Барак Обама Мэриленд ва Нью Йорк штатларидаги рус дипломатик биноларини тортиб олиш ҳамда 35 нафар рус дипломатини мамлакатдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилган эди.

Барак Обама ўз қарорини Россиянинг АҚШ президентлик сайловига аралашганига жавоб тариқасида шарҳлаган.

XS
SM
MD
LG