Линклар

ЕИ Шимолий Кореяга нисбатан янги санкциялар масаласини муҳокама қилди


Шимолий Корея синовдан ўтказаётган ракеталар.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг 17 июлда Брюсселда бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида, жумладан, Шимолий Кореяга нисбатан санкцияларни янада кучайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Мазкур масала Шимолий Корея навбатдаги баллистик ракета синовини ўткизгани ортидан кун тартибига чиқарилди.

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутассадиси Федерика Могерини бу ҳақда гапирар экан:

- Европа Иттифоқининг КХДРга нисбатан санкциялари бугунги кунда энг кўп чекловларга эга санкция ҳисобланади. Бу давлатга нисбатан энг кўп чекловларни жорий этганмиз, шунинг учун бундан буён қўлланиладиган чекловлар масаласини халқаро ҳамкорларимиз, минтақадаги дўстларимиз ва иттифоқчиларимиз билан мувофиқлаштирган ҳолда, балки БМТда муҳокама қилган ҳолда, кўриб чиқамиз, -деб билдирди.

Шимолий Корея телевидениеси 4 июль куни дунëнинг исталган нуқтасини нишонга олишга қодир қитъалараро баллистик ракета муваффақиятли синовдан ўтказилганини эълон қилган.

5 июлда АҚШнинг БМТдаги элчиси, Никки Ҳилей, “агар керак бўлса”, АҚШ Шимолий Кореяга қарши “сезиларли ҳарбий куч” ишлатишини айтганди.

XS
SM
MD
LG