Линклар

Исроил Сурия жануби-ғарбида ўқ отиш тўхтатилишига қарши чиқмоқда


Исроил Бош вазири Нетеняҳу (чапда) ва Франция президенти Макрон, Париж, 2017 йилнинг 16 июли.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетеняҳу Россия ва АҚШ эришган келишув асосида Сурия жануби-ғарбида ўқ отишни тўхтатиш режими амал қилишига қарши эканини билдирди.

Исроил Бош вазирига кўра, оташкесим ўрнатилиши ортидан мазкур ҳудудда Эрон ўзининг ҳарбий ҳозирилигини мустаҳкамлаб олиш имкониятига эга бўлади. Суриянинг жануби-ғарби Исроил ва Иордания билан чегарадош.

Исроил матбуотнинг 17 июлда хабар беришича, Нетеняҳу бу ҳақда 16 июлда Парижда Франция президенти Эммануил Макрон билан учрашуви чоғида айтган.

Исроил Эрон Сурияда ҳарбий ҳаво базаси, ҳарбий денгиз базаси ва катта миқдорда аскарларни жойлаштириш орқали ўз ҳарбий ҳозирлигини мустаҳкамлашга ҳаракат қилади, деб ҳисоблайди.

Ҳозирги кунда Эрон ва Россия президент Башар Ассаднинг асосий қўлловчилари ҳисобланади ва Ассад режимига ҳарбий ҳамда сиёсий кўмак бериб келмоқда.

Нетеняҳу бир неча маротаба оммавий чиқишларида Эронни Исроил учун асосий таҳдид деб атаган эди.

XS
SM
MD
LG