Линклар

Оқ уй Эроннинг ядровий келишувга амал қилаëтганини тасдиқлади


Президент Дональд Трамп

АҚШ президенти маъмурияти 17 июль куни Эроннинг 2015 йилги ядровий келишувга амал қилаëтгани ва шу боис санкцияларнинг бекор этилиши ортидан берилган имтиëзлар давом эттирилаëтганини тасдиқлади.

Айни пайтда¸ Трамп маъмурияти баллистик ракеталар¸ тезсузар кемалар ва бошқа масалалар бўйича Эронга қарши санкциялар жорий қилиш уринишларини давом эттиражагини билдирди.

Сайловолди кампанияси давомида Эрон билан эришилган ядровий шартномани “тарихдаги энг ëмон келишув” деб атаган Дональд Трамп¸ ҳокимиятга келса¸ уни йиртиб ташлашни ваъда қилган эди.

Обама маъмурияти ва яна беш давлатнинг БМТ иштирокида Эрон билан тузган шартномаси¸ Теҳрон ҳукуматининг ўз ядровий дастуридан воз кечиши эвазига исломий жумҳуриятга жорий этилган кескин иқтисодий санкцияларни бекор қилишни назарда тутади.

XS
SM
MD
LG