Линклар

“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилди


Ўзбекистонлик фахрийлар истироҳат боғида концерт томоша қилмоқда.

Ўзбекистонда 3 даражага эга бўлган “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилди. Бу борадаги қарорни президент Мирзиёев 14 июлда имзолагани тўғрисида президентнинг расмий сайти хабар берди.

"Меҳнат фахрийси" кўкрак нишони билан барча соҳаларда кўп йиллар давомида ҳалол ва самарали меҳнат қилган нафақа ёшидаги фуқаролар тақдирланади.

“Шунингдек, ишламасдан, ҳаётини оилалар мустаҳкамлигини сақлаш, фарзандларни жамият олдида масъулият, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига бағишлаб, жамиятда ҳурмат қозонган оналар тақдирланади”, дейилади расмий хабарда.

“Меҳнат фахрийси” нишонининг 1-даражаси 35 йиллик, 2-даражаси камида 30 йиллик, 3-даражаси камида 25 йиллик меҳнат стажига эга шахсларга берилади..

Тақдирлаш «Нуроний» жамғармасининг Васийлик кенгаши қарори асосида амалга оширилади ва Наврўз байрами арафасида тантанали вазиятда эгаларига топширилади.

Тақдирланганларга бир марталик пул мукофотлари берилади ҳамда улар тиббий хизматдан имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар. Тақдирланганлар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига мис қотишмасидан тайёрланган белги ўрнатилади.

XS
SM
MD
LG