Линклар

13 декабр 2017, Тошкент вақти: 23:57

Трампнинг ўғли билан учрашган рус адвокати Сенатга кўрсатма беришга тайёрлигини айтди


Наталья Весельницкая ва кичик Дональд Трамп учрашуви Нью -Йоркда Трамп Тауэр биносида бўлиб ўтган. 2016 йилнинг 9 июли.

Россиялик адвокат Наталья Весельницкая 19 июлда РТ телеканали орқали қилган чиқишида президент Дональд Трампнинг катта ўғли Дональд билан учрашувда айтмоқчи бўлган маълумотлари тўғрисида АҚШ Сенатига кўрсатма беришга тайёр эканини билдирди.

- Агар Сенат ҳақиқатни билмоқчи бўлса, мен мистер Дональд Трампга айтмоқчи бўлган маълумотларимни гапириб беришга доимо тайёрман. Бу гапларни ўтган йили Конгрессда ҳам айтмоқчи эдим, бироқ улар кун тартибини ўзгартириб юборишган. Мен катта миқдордаги миллион долларлар менинг мамлакатим - Россияга киритилиб, АҚШга миллиардлаб доллар бўлиб қайтганини, бу пуллардан солиқ тўланмаганини биламан, -деди Весельницкая.

Июль ойи бошларида New York Times газетаси Трампнинг ўғли президентлик сайлови пайтида адвокат Наталья Весельницкая билан учрашгани, адвокат Дональдга президентликка номзод бўлган Ҳиллари Клинтонга қарши компроматларни бермоқчи бўлгани тўғрисида хабар бергани ортидан кичик Дональд Трамп 11 июлда бу борадаги ёзишмаларни эълон қилган эди.

Бироқ Дональд адвокат ҳеч қандай маълумотларга эга бўлмаганини ва мақолада ёзилгани каби Россия ҳукуматига алоқадор бўлмаганини билдирган.

XS
SM
MD
LG