Линклар

АҚШда Колипто тахаллуси билан машҳур бўлган россиялик хакер Марк Вартанян Атланта суди ҳукми билан 5 йилга қамалди.

Вартанян март ойида ўтказилган тергов жараёнида Citadel вирусини ишлаб чиққани ва тарқатганини тан олган эди.

АҚШ прокуратурасининг билдиришича, 2011 йилда тарқала бошлаган Citadel вируси 11 миллионта компьютерни ишдан чиқарган ва ярим миллард долларга яқин зиён келтирган.

Вартанян АҚШ қамоғида яна уч йил сақланади. У Норвегияда Вашингтон сўрови билан қўлга олиниб, 2 йил қамоқда ўтирган ва 2016 йил декабрида АҚШга топширилган эди.

XS
SM
MD
LG