Линклар

16 декабр 2017, Тошкент вақти: 19:52

Ўзбекистонда 2017 йил охиригача рақамли телеузатишга ўтиш жараёни якунланади


Ўзбекистонда 2017 йилнинг охиригача барча ҳудудларни рақамли телеузатишга ўтказиш жараёни якунланади.

Вазирлар Маҳкамасининг "Рақамли телеузатишга ўтиш ва ер усти муқобил телеузатишни тўхтатиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида мана шундай кўрсатма берилган.

Қарорда айтилишича, барча аҳоли пунктлари рақамли телеузатмалар учун зарур 90 комплект катта ва 404 комплект кичик қувватли ускуналар билан қопланади.

Амалдаги ер усти муқобил телеузатиш эса 2018 йилнинг 15 июлигача Тошкентда, 2018 йилнинг 5 декабригача эса бутун мамлакат бўйлаб тўхтатилади.

Қарорда Ўзэлтехсаноат ширкатига уч йил ичида рақамли телеузатишни қабул қилувчи 3 миллион дона телевизор ишлаб чиқариш режаси берилган.

XS
SM
MD
LG