Линклар

Тошкентдаги насроний қабристонидаги қабртошлар вайрон этилди


Дўмбробод қабристонида олинган сурат. Фейсбукдан олинди.

Тошкентдаги насроний қабристонида ҳар бешинчи қабртошдан бири вайрон этилгани хабар қилинди.

Подробно.уз. нашрининг 23 июлда хабар беришича, насронийлар ва яҳудийлар дафн этиладиган Дўмбробод қабристонидаги вайронагарчилик номаълум шахслар томонидан амалга оширилган.

Нашрга кўра, вайронагарчилик маҳаллий мебель фабрикалари учун хом ашё вазифасини ўтовчи дарахтлар кесилиши ортидан юзага келган бўлиши мумкин.

Мазкур қабристонда дарахтларнинг ноқонуний кесилиши тўғрисида, жумиладан, Регнум агентлиги аввал ҳам хабар тарқатган эди.

“Кесилган дарахтларнинг барчаси маҳаллий мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарга хом ашё сифатида сотилмоқда”, деб ёзади Регнум.

XS
SM
MD
LG