Линклар

Абхазияда қўлга олинган ўзбекистонлик Россия махсус хизматларига топширилди


Иллюстратив сурат.

Абхазияда 21 июль куни "Мусулмон биродарлар” гуруҳига мансубликда гумонланган келиб чиқиши ўзбекистонлик шасх қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС Абхазия махсус хизматларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Сухумида қўлга олинган 1967 йилда Ўзбекистонда туғилган Рамазон Ғофуровдан тинтув пайтида бошқа бир шахс номига расмийлаштирилган қалбаки Россия ватандоши паспорти топилган

Расмий хабарда айтилишича, Ғофуров “Мусулмон биродарлар” груҳига мансублигини тан олганидан сўнг Россия махсус хизматларига топширилган.

"Мусулмон биродарлар"- халқаро диний-сиёсий ташкилот бўлиб, 1928 йили Мисрда ташкил этилган. У кўп мамлакатларда террористик ташкилот деб эълон қилинган ва ман этилган.

8 июнь куни Абхазияда Россия махсус хизматлари билан ҳамкорликда “Ислом давлати” гуруҳига мансубликда гумонланган беш нафар тожикистонлик қўлга олингани хабар қилинган эди.

XS
SM
MD
LG