Линклар

Москвада интернетга жорий этилган чекловларга қарши намойиш ўтказилди


Инетрентдаги чекловга қарши Москвада 23 июлда ўтказилган намойиш.

Москвада интернетдан фойдаланишга чекловлар киритилганига норозилик сифатида 23 июль куни ўтган намойишда минглаб иштирокчилар президент Путиннинг истеъфосини талаб қилиб, “Путинсиз Россия” деб ҳайқирдилар.

Норозилар, шунингдек, Роскомнадзор раҳбари Александр Жаровнинг ишдан олинишини ҳам талаб қилдилар.

Намойиш ташкилотчилари аввалроқ намойишдан мақсад интернетга жорий этилган цензурани бекор қилинишига ҳамда ижтимоий тармоқлардаги "лайк ва репост"лар учун очилган жиноят ишлари тўхтатилишига эришиш эканини билдирган эдилар.

Намойиш ташкилотчилари намойишда 8-9 минг одам, полиция эса 800 одам иштирок этганини билдирмоқда.

Давлат Думаси ёзги таътилга чиқиш олдидан Россияда интернетдан фойдалангувчиларга қатор чекловларни жорий этувчи қонунни қабул қилган эди.

XS
SM
MD
LG