Линклар

18 декабр 2017, Тошкент вақти: 15:51

СССРнинг энг биринчи қонуний миллионери Артём Тарасов вафот этди


Артём Тарасов.

Душанбага ўтар кечаси собиқ СССРдаги энг биринчи қонуний миллионер Артём Тарасов 67 ёшида вафот этди.

1950 йилда Москвада туғилган Тарасов СССР ва хорижда 1989 йилнинг январида ўзи томонидан ташкил этилган “Техника” кооперативи жамоаси қарори билан 3 миллион рубль миқдорида ойлик даромад олганидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди.

Ўшанда Тарасов биргина фарзандсизлик солиғи учун 180 минг рубль тўлаган эди. Тарасовнинг коммунистик партия аъзоси бўлган ўринбосари ҳам 3 миллион рубль ойлик олиб, партияга бир ойда 90 минг рубль аъзолик бадали тўлаган.

Мазкур воқеа Совет жамиятида одамларни шок ҳолатига солувчи шов-шувга айланиб кетган эди.

Тарасов биринчи чақириқдаги Давлат Думасининг депутати бўлган. У вафотига қадар ўзи ташкил этган “Инновациялар институти”га раҳбарлик қилиб келди.

XS
SM
MD
LG