Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:23

Ички ишлар ходимлари муомала маданиятини ошириш чоралари белгиланди


Ўзини фуқаролардан устун қўйиш, уларга нисбатан беписанд муносабатда бўлиш ёки қўполлик қилиш, ёлғон гапириш ёхуд бошқа асоссиз баҳоналар билан уларни чалғитиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар ходимига қатъиян ман қилинади.

Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган “Ички ишлар органлари ходимларининг муомала маданиятини ошириш чоралари”га оид материалда айтилган.

Сайтга кўра, Ички ишлар вазирининг 2017 йил 14 июлдаги буйруғи билан ички ишлар органлари ходимлари учун муомала маданиятини ошириш чоралари белгилаб берилган.

XS
SM
MD
LG