Линклар

Швейцарияда арра билан қуролланган шахс одамларга ҳужум қилди


Шаффхаузендаги жиноят содир этилган жойни назорат қилаётган полициячилар.

Швейцария шимолидаги Шаффхаузен шаҳрида номаълум шахс бензопила билан одамларга ҳужум қилиши оқибатида камида 5 киши қаттиқ жароҳатланди. Жароҳатланганлардан икки нафарининг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Гувоҳларга кўра, бензопила кўтарган одам эски шаҳар кўчаларида йўловчиларга ҳужум қилган ва полициядан қочишга муваффақ бўлган.

Шаффхаузен полицияси матбуот котиби Синди Бир:

-Жароҳатланган 5 кишидан икки нафарининг жароҳати жиддий. Бу террорчилик ҳаракати бўлмаган. Биз ишонч билан аниқ қилиб айта оламизки бу воқеа террор ҳаракати эмас, -деб билдирди.

Айни пайтда ҳужумчини қидириш ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG