Линклар

Тошбўрон оқибатида "Афросиёб" поездига 8 минг евролик зарар етказилди


Афросиёб поезди.

Ўзбекистонда “Афросиёб” поездига болаларнинг тош отиши оқибатида 4 ойна синиб, 8 минг евролик зарар кўрилди. Бу ҳақда UzNews ички ишлар вазирлигига таянган ҳолда душанба куни хабар тарқатди.

Миаълумотда айтилишича, болалар томонидан ҳаракатланётган поездлардан 6 таси тошбўрон қилинган ва уларнинг 4таси “Афросиёб” тез юрар поездига тўғри келган.

Поездларни тошбўрон қилиш билан боғлиқ 6 та ҳолатдан бештаси Самарқанд вилояти Пастарғом туманида юз берган. Тошбўронлар пайтида поездлар йўловчиларига зарар етмагани айтилмоқда.

“Афросиёб” тезюрар поездлари Ўзбекистонда 2011 йилдан бери ишлатилиб келинади. Шу давр мобайнида иккита состав томонидан 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатилган.

XS
SM
MD
LG