Линклар

Ўзбекистонлик паралимпиячилар жаҳон ва Осиё рекордларини янгилади


Паралимпиячи спортчилар.

Лондонда бўлиб ўтган енгил атлетика бўйича паралимпия жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар жаҳон ва Осиё рекордларини янгилади.

Найза улоқтиришда Александр Свечников 71,01 метр натижа билан жаҳон рекордини янгилади ва олтин медалга сазовор бўлди. Аввалги жаҳон рекорди 70 метр бўлиб, у ҳам айнан Свечниковга тегишли эди.

Узунликка сакраш бўйича Дониёр Солиев Осиё рекордини янгилади.

"Газета. уз" нашрининг Миллий паралимпия ассоциациясига таяниб хабар беришича, Лондонда 14 июлдан 23 июлгача давом этган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон учта олтин ва тўртта кумуш медални қўлга киритиб, 66 та жамоа ўртасида 19-ўринни эгаллади.

Мусобақа доирасида 1050 нафар паралимпиячи 213 тўплам медал учун курашди.

XS
SM
MD
LG