Линклар

Президент Дональд Трамп АҚШ Бош прокурори Жефф Сешнсни махсус хизматлар ошкор этган маълумотларни текширишда заифликка йўл қўйди”, деб танқид қилди.

Трампнинг 25 июлда матбуот анжуманида билдиришича, Бош прокурор президентликка номзод бўлган Хиллари Клинтонга оид маълумотларни ҳам текширишда сусткашлик қилган.

Бундан аввал Бош прокурор Сешнс Россиянинг АҚШ сайловига аралашгани юзасидан терговга аралашмаслигини эълон қилган эди.

Трамп Бош прокурорнинг бу баёнотини танқид қилган ва агар бундай бўлишини билганида уни Бош прокурорликка тайинламаслигини айтган эди.

Трампнинг сўнгги баёнотидан олдинроқ "Вашингтон пост" газетаси президент Бош прокурорни ишдан бўшатишни режалаштираётгани тўғрисида хабар пайдо бўлган эди.

Бироқ Трамп 25 июль кунги матбуот анжуманида Сешнсни ишдан бўшатиш ёки бўшатмаслиги тўғрисидаги саволга очиқ жавоб беришни истамади.

-Мен Бош прокурор фаолиятидан қониқмаётиганимни аввал ҳам айтганман. Лекин кутиб турайликчи, нима бўлар экан. Вақт ҳамма нарсани кўрсатади, - деди Дональд Трамп.

XS
SM
MD
LG