Линклар

Саратовдаги автотўқнашувда 7 ўзбекистонлик жароҳатланди


Саратов вилояти Петровский туманида 15 январга ўтар кечаси содир бўлган автоҳалокат.

Россиянинг Саратов вилоятида юз берган автоҳалокатда ўзбекистонлик 7 киши жароҳатланди.

Podrobno.uz сайтининг 26 июлда хабар беришича, Озинки қишлоғидан 8 километр узоқликда 3 киши кетаётган "Форд" ва ўзбекистонлик 7 киши кетаётган "Лада Ларгус" автомашиналари тўқнашиб кетган. Машинада бораётганларнинг барчаси жароҳат олганлар ва касалхонага ётқизилганлар.

Дастлабки текширув хулосасига қараганда, тўқнашувга "Лада Ларгус" ҳайдовчиси сабабчи бўлган. Воқеанинг қолган тафсилотлари ўрганилмоқда.

Саратов вилояти Петровский туманида 15 январга ўтар кечаси содир бўлган автоҳалокатда 7 меҳнат муҳожири, жумладан 2 ўзбекистонлик нобуд бўлгани ҳақида Озодлик радиоси аввал хабар қилган эди.

XS
SM
MD
LG