Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:18

Ўзбекистоннинг неча пуллик олтин захираси борлиги маълум қилинди


Ўзбекистон валюта захираси миқдори 20 миллиард доллардан ортиқ, 25 миллиард долларга яқин.

Молия вазири ўринбосари Мубин Мирзаев бу маълумотни Халқаро пресс-клуб сессиясида очиқлагани тўғрисида кун.уз сайти хабар қилди.

Аввалига Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев бундай саволга жавоб беришга ваколатли эмаслигини айтган, лекин мамлакат захира жамғармаси 2 йиллик импорт учун етарли эканини тасдиқлай олишини билдирган. Лекин у Ўзбекистоннинг импорт ҳажми қанчалиги тўғрисида маълумот бермаган.

Молия вазири ўринбосари эса рақамларни аниқ айта олмаслиги, лекин 20 миллиард доллардан ортиқ захира шакллантирилганини айтган.

XS
SM
MD
LG